Маданият вазирлиги NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди

297

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг «обрўсига путур етказиш» деган сабаб NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқарди. Бу ҳақда 19 октябрда «Азаттиқ» нашри билдирди.

Маълумотга кўра, интернет нашрининг фаолиятини тўхтатишга Вазирлар Маҳкамаси раисининг «ор-номусига, қадр-қимматига ва иш фаолиятига путур етказувчи мақола эълон қилингани» сабаб бўлган.

NazarNews нашрининг логотипи

«Вазирлик Nazarnews.org сайтига шу маълумотни олиб ташлаш ҳақида огоҳлантириш юборган. Талаб бажарилмагани сабаб қонун талабларига мувофиқ, бу сайт эгасига нисбатан маълумотни ўчириб ташлаш ҳақидаги қарор Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлигига қарашли Алоқа тармоғидаги тартибга солиш ва назорат қилиш хизматига юборилган. Вазирлик юборган қарор бажарилган эмас», — дейилади билдирувда.

Нашр 19 октябрда «махсус ҳужум бўлаётгани сабаб вақтинча ишламаслигини» ёзди.

11 октябрда NazarNews нашрига «Акилбек Жапаров қачон “қоралар” каби кечирим сўрар экан?» деб номланган мақола чиқарган.

Мақолада Акилбек Жапаров ҳақида «Қирғизистонни 32 йилдан бериб талон-тарож қилиб, еб-ичган коррупционер амалдорларнинг ҳар бирини кечирим сўратиб, бор мулкини давлатга мусодара қилса, халқ қўлларди» деб ёзилган. Ҳозирда бу мақола нашрнинг сайтидан ўчирилгани маълум бўлди.

Вазирлик 13 октябрда сайтнинг эгасига бу маълумотни «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунни «Қирғизистоннинг интернет оламида аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотни тарқатишга йўл берилмайди» деган меъёрга боғлиқ ўчиришни талаб қилиб хат йўллаган.

Ҳукумат раҳбари бу масала бўйича ҳозирча изоҳ бермади.

«Клооп» сайтининг блокланиши

Бунгача Маданият вазирлиги «фейклар» ҳақидаги қонунга кўра, «Клооп»нинг сайтини икки ойга блоклаган. Бунга МХДҚнинг аризаси асос бўлган — махсус хизмат нашрнинг «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган рус тилидаги мақоласи «МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.

«Клооп» янгиликда бирор бир аниқланмаган маълумот бўлмагани сабаб мақолани ўчиришдан бош тортиб, вазирликнинг талабига қарги шикоят қилган. Аммо даъво аризаси 11 сентябрда рад этилган.

Бир қанча нуфузли халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва медиажамоатчилик «Клооп»ни ҳимоя қилган билдирувлар билан чиқишган. Уларнинг бари қирғиз ҳукуматини нашрга қарши аризани қайтариб олишга, журналистларга нисбатан таъқибни ва сўз эркинлигига қарши босимни тўхтатишга чақиришган.