Депутат Мейкинбек Абдалиев «мол ўғирлаш аёл ўғирлашдан кўра оғир жиноят» деб ҳисоблайди

292

19 октябрдаги парламент йиғинида депутат Мейкинбек Абдалиев Қирғизистонда қизни оила қуриш учун ўғирлаш — «қадимги урф» деб билдирди. Бу сўзини у мол ўғирлаш учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳасининг муҳокамаси вақтида айтди.

Муҳокама вақтида депутат Дастан Бекешев мол ўғирлигига жиддий жазо белгилаш таклиф қилинаётганини айтди. У оила қуриш мақсадида одам ўғирлаганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинса, мол ўғирлаганлар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинишини мисол келтирди.

«Дастан Далабаевич, сиз ҳозир аёл ўғирлаш деб айтиб ўтдингиз. Хафа бўлмасангиз керак, аммо бу бизнинг урф-одат эди бу. Бизнинг кўп ота-боболаримиз шунинг учун “олиб қочиб келдик” деган. Ҳаммамиз биламизда-да бу бизнинг одатимиз бўлганини. Сиз у билан солиштирманг. Молни ўғирлаяпти, аёлни эса ўғирлаб бошқа томонга сотмайди-да тўғрими?!» — деб жавоб қайтарди Абдалиев.

Бекешев аёл рози бўлмаса бу жиноят экани ҳақида огоҳлантирди.

Абдалиевнинг сўзи нима учун тўғри эмас?

Юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лейла Назгул Сеитбекнинг айтишича, олдин ҳам олиб қочиш икки ёшнинг розилиги билан бўлган — агар оила келиннинг ҳаққини тўлай олмаса ёки тўй қилолмаса, йигит қиз билан олдиндан келишиб, «олиб қочиб кетган». Ёки ёшларнинг ота-онаси уларнинг никоҳига қарши бўлса, қочиб кетиб, болали бўлганда уйга қайтиб келишган. Шундагина ота-онаси уларни кечирган. Олиб қочишни урф дейиш совет иттифоқи қулагандан кейин бошланган.

Ўғирлаш нимага олиб келади?

Қизлар билан аёлларни мажбурлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаш — бу Қирғизистондаги реал муаммо. Қизни ўғирлаш зўрлаш билан тугайди, жамиятнинг босимига учраган қизлар ўғирланган томоннинг оиласида қолиб, тўхтамаган оиладаги зўравонликдан жабрланиб келади.

Амалдаги қонунларга кўра, мажбурлаб оила қуриш учун одам ўғирлашга 5 йилдан 7 йил ва 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш қўрсатилган.

Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниб, 200 минг сом жарима тўлаши керак.

Кўп ҳолларда бундай воқеалар судга етмайди, қонун бузганлар тегишли жазосини олмайди. Агрессорнинг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар ҳам бор.

2021 йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли тугаган. Айзадани Замирбек Тенизбаев номли фуқаро ўғирлаб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилган. Воқеа жамоатчиликда резонанс яратгани сабаб, Тенизбаевга қизни ўғирлашга ёрдам берганлар жазосини олиб, озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олган.

Шундай воқеа 2018 йили бўлган — оила қуриш учун ўғирланган 19 ёшли Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида вафот этган. Гумондор қизни зўрлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига етказилгандан кейин қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган.