Боткенда 24 ёшдаги милиция ходими осилган ҳолатда топилди

334
Иллюстратив сурат. Манбаа: Интернетдан олинди

Боткен шаҳар ички ишлар бошқармасининг 24 ёшдаги ходими осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 октябрда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 15 октябрда соат 20:00 атрофида бўлган. Бу маълумот Қадамжой туман ИИБнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, ҳозирда текширув ишлари бормоқда.

Жорий йилнинг 15 майида Жалолобод вилоятининг Новкен туман навбатчилик бўлимининг 24 ёшли милиционери инкассация машинасида ўзини отиб вафот этган. Хизмат текшируви тайинланиб, воқеа сабаблари текширила бошланган.