Афғонистондаги қирғизларга 2 тоннага яқин дори-дармон, ветеринар воситалари етказилди

316

Афғонистондаги этник қирғизларга дори-дармон, ветеринар воситалардан иборат икки тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда 18 октябрда МХДҚ билдирди.

Маълумотга кўра, гуманитар ёрдамни президент топшириғи билан Меҳнат, ижтимоий муҳофаза, Фавқулотда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирлигининг ходимлари етказиб беришди. Улар Бадахшанга, Кичик ва катта Помирга бергани айтилган.

Сурат: МХДҚ

Улар билан бирга Афғонистонга тиббиёт ходимлари ҳам борди. Педиатр, терапевт, тиш шифокори ва гинекологлар уч кунда 600дан ортиқ одамни кўрикдан ўтказишди.

Ветеринарлар ҳайвонларни текшириб, 700дан ортиқ катта ва майда ҳайвонларга укол қилди. Шунингдек, турғунларга ветеринар дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини ўргатишди.

Сурат: МХДҚ.

Йил бошида Афғонистоннинг Файзабад шаҳрида 65 помирлик қирғиз Қирғизистонга кўчиб келиш учун паспорт ололмаётгани айтилди. Кейин депутат Дастан Бекешев этник қирғизларнинг паспорт олишдаги қийинчилигини камайтиришга чақирган.

Этник қирғизлар

Помирдаги қирғизлар — 1575-1930 йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароитлари йўқ Катта ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Ҳукумат 2017 йилнинг охирида Афғонистондан Норин вилоятига 33 қирғизни олиб келган. Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, бир оилага уй ҳам берилган.

2022 йилнинг июнь ойида Ўш вилоятининг Чон-Алай туманига Помирдан 17 оила кўчиб келган. Аммо уч ой ичида кўчиб келганларнинг бири Бекзат Забиддин акун бош прокурор Курманкул Зулушевга уларнинг паспорт ва уй масаласи ҳал бўлмаганини айтган.

Шунда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев тегишли идораларга помирлик қирғизларга паспорт бериш масалсини ҳал қилишни топширган. Шунингдек, у помирлик қирғизлар учун 70 гектар ер трансформацияланиб, уй қуриш учун 232 миллион сом ажратилганини айтган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи