Қирғиз-хитой чегарасидаги «Эркечтам» назорат ўтказиш пунктида одамни уриб кетиб, воқеа жойдан қочиб кетган 47 ёшли чет эллик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 октябрда Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумондор жорий йилнинг апрелида, «Эркечтам» назорат-ўтказиш пунктида машинасини тўхтатиб, кетаётган 38 ёшли чет эллик юк ташувчи машина ҳайдовчисини уриб кетиб, воқеа жойдан қочиб кетган. Жарбланувчи ўша ерда вафот этган.
Бу факт Олай туман ИИБнинг жиноятларни ягона реестрига рўйхатга олиниб, гумондор қидирувга берилган. Шунингдек, тегишли экспертизалар тайинланиб, «Автомототранспорт воситаларининг ҳаракатлари ва уларни эксплуатация қилиш хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган.
16 октябрда гумондор қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.