Қирғизистонда 2023 йилнинг учинчи кварталига кўра ҳаёт минмимуми 7756 сом 46 тийинни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасидан билдиришди.
Маълумотга кўра, ҳаёт минимуми меҳнатга яроқли ёшдагиларга 8 671 сом, пенсия ёшидагиларга 6 878 сом деб белгиланса, болалар учун 6 415 сомни ташкил қилди.
Жорий йилнинг уч ойига кўра асосий шаҳарлардага ҳамда ҳудудлардаги ҳаёт минимумининг кўрсаткичи:
- Бишкек шаҳри — 8038 сом;
- Ўш шаҳри — 7312 сом;
- Баткен — 7507 сом;
- Жалолобод — 7955 сом;
- Иссиқкўл — 7262 сом;
- Норин — 7980 сом;
- Ўш — 7229 сом;
- Талас — 7202 сом;
- Чуй — 7371 сом;
Ўтган йилнинг айни мавсумига кўра ҳаёт минимуми 7242 сом 9 тийин деб нишонланган. Меҳнатга яроқли ёшдагилар учун 8100 сом, нафақа ёшидагиларга 6447 сом, болалар учун 6149 сомни тузган.
Ҳаёт минимуми – одамнинг кунли турмуш тирикчилигига етарли озиқ-овқат билан хизматнинг минимал нархини ўз ичига олган кўрсаткич.