Бишкек-Ўш йўлида қишки ғилдиракларсиз кичикавтобусларга йўловчи ташиш тақиқланди

325
Иллюстратив сурат.

15 октябрдан бошлаб Бишкек-Ўш автомобил йўли орқали қишки ғилдиракларсиз кичик автобус ҳамда минивэнлар билан йўловчиларни ташиш тақиқланди.

Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасидан чеклов 1 майгача киргизилганини таъкидлашди.

Бундай чора қишда йўл ҳалокатларининг олдини олиш ҳамда йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, жорий йилнинг олти ойида мамлакатда уч мингдан ортиқ йўл ҳалокати рўйхатга олинган. Унинг оқибатида жами 269 киши ҳалок бўлган, унинг 38 нафари — ёш болалар. Бу йил йўл ҳалокатидан вафот этганларнинг сони ўтган йилга қараганда 8,5 баробарга ўсган.