Сузоқда ижтимоий шаҳарча қурилиб, 96 оила уй жой билан таъминланди

264

Жалолобод вилоят маъмурияти Сузоқ туманидаги Ўртасой қишлоғида 96 оилага мослаштирилган  «Умид» ижтимоий шаҳарчаси фойдаланишга берилганини билдирди.

Маълумотга кўра, лойиҳани «Ас-Сафа маркази» жамоат уюшмаси молиялаган. Унга маҳаллий ҳукумат 3 гектар ер майдоинин бўлиб берган.

Ижтимоий шаҳарчанинг очилиш тадбири. Сурат: Жалолобод вилоят маъмурияти.

Шаҳарчада тикув цехи, фельдшер-акушерлик пункти (ФАП), озиқ-овқат дўкони, масжид ҳамда кичик футбол майдонлари қурилгани айтилади.

Унинг очилиш тадбирига губернатор, маҳаллий ҳукумат вакиллари, жамоат уюшмасининг аъзолари, Қувайт давлатидан келган ҳомийлар ҳамда қишлоқ аҳолиси қатнашди.

«Уйларнинг яшовчиларини лойиҳанинг ҳомийлари танлаган. Улар биринчи навбатда, кўп болали ёлғиз оналарга, ногиронлиги борларга ҳамда яшаш шароити оғир деб аниқланган оилаларга эътибор қаратган», — деб билдиришди вилоят администрациясидан.

«Ас-Сафа маркази» ўтган йили ҳам мазкур вилоятдаги Нокен туманининг Аримжан қишлоғидаги муҳтож оилаларга 100 хонали 25 ижтимоий уй қуриб берган.

Уюшма 2019 йили ҳам Баткен шаҳрига икки ижтимоий шаҳарча қуриб берган. Бунинг учун Баткен мэрияси 3,5 гектар ер бўлиб берган. Уйлар кам таъминланган оилаларга берилган.