Ўш: Мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланган мэриянинг собиқ ходими уй қамоғига чиқди

271
Ўш шаҳар мэрияси. Сурат: «Турмуш» нашри

Ўш шаҳар мэриясига қарашли муниципал мулк бошқармаси бошчисининг собиқ ўринбосари ва хусусий компаниянинг вакили уй қамоғига чиқарилди. Собиқ ходим лавозим ваколатидан фойдаланиб, тендерни ютишга кўмаклашгани айтилган. Маълумотни 13-октябрда вилоят суди тасдиқлади.

Гумондорларнинг эҳтиёт чораси 26-сентябрда қаралиб, улар 15-октябргача уй қамоғига чиқарилган.

«Айбланувчига уй қамоғидаги муддатининг ичида эркин юришга чек қўйилган, кечки соат  22:00дан бошлаб тонгги соат 06:00гача уйдан чиқмаслиги, маълум бир одамлар билан учрашиш, хат-хабар олиш ва юбориш, тунда уйдан чиқиш, жиноят иши терговда бўлган вақтда терговчининг, суднинг рухсатисиз Ўш вилоятидан ташқарига чиқиш тақиқланган», — дейилади билдирувда.

Суддан бу чекловларни назорат қилиш Ўш шаҳар ИИБ зиммасига юкланганини билдиришди. Шунингдек, айбланувчининг ҳаракатидаги жиноят иши унча оғир бўлмаган жиноятлар категориясига киришини қўшимча қилишди.

22-сентябрда Ўш шаҳар прокуратураси Ўш шаҳар муниципал мулк бошқармаси бошчисининг собиқ ўринбосарига «Мансаб ваколатидан фойдаланиш» моддаси асосида иш қўзғалган.

Дастлабки маълумотда тўрт экскаватор олишга тендер эълон қилиниб, бироқ тендерда кўрсатилган экскаваторлар келмай, сифатсиз техника олиб келингани маълум бўлган. Мэриянинг ходимлари хусусий компанияларнинг бирига тендердан ютишга кўмаклашганликда гумон қилинмоқда.

20-августда Ўш шаҳар суди гумондорни 15-октябргача қамоққа олиш қарорини чиқарган. Айбланувчи томон вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган.