Бу инвестициялар киришига имконият яратади — MEGA Давлат тараққиёт банкига сотилгани ҳақида

296

Давлатнинг MEGA («Альфа Телеком» ЁҲЖ) уяли оператори компаниясининг Давлат тараққиёт банкига сотилгани бўйича маълумот тарқалди. Банк 11 октябрда ўтган ким ошди савдосида уюяли операторнинг 100% акциясини сотиб олган.

MEGA ишхонасининг акцияларини сотилиши «компаниянинг фаолиятига ва абонентларга кўрсатилувчи хизматларнинг сифатига ҳеч қандай таъсир қилмайди» деб билдирди.

«Уяли операторнинг 100% акцияси давлат бошқарувида қолади, акцияларга Давлат тараққиёт банки (унинг ягона акционери, ўз навбатида ҳукумат бўлиб саналади) эгалик қилади. Бу сотиш MEGA‘нинг технологик ривожланишига ижобий таъсир қиладиган инвестициялар киришига шароит яратади. Биз компаниянинг фаолиятини ва алоқа сифатини яхшилаш билан бирга ривожланишига ҳам эътибор берамиз», — дейилади билдирувда.

Уяли алоқа оператор ўзининг стратегик мақсадлари аввалгидай қолишини қўшимча қилди — Қирғизистондаги энг юқори технологияли уяли алоқа оператори бўлиш.

Давлат тараққиёт банки 2022 йили тузилган. Яқинда президент Давлат тараққиёт банки бўйича қонунни имзолаган, унга кўра Давлат банкига «Банк ва банк ишлари ҳақидаги» қонуни ва давлатнинг миллий банки меъёрий-ҳуқуқий актларининг кучи тарғиб қилинмайди. Шунингдек, имзоланган қонунга кўра, давлат банкининг ягона акционери бўлиб Вазирлар Маҳкамасининг ўзи ҳисобланади.

Депутат Дастан Бекешев бу қонунга изоҳ бериб, мазкур қонунни қабул қилиш Давлат ривожлантириш банкига «Мегаком»ни ва бошқа активларни сотиб олишга, Вазирлар Маҳкамасига эса турли лойиҳаларни миллий банк билан келишмасдан амалга оширишга йўл беришини билдирган.

29 мартда «ПолитКлиника» нашри суриштирув жойлаган. Унда MEGA ишхонасини Давлат тараққиёт банкига сотишдаги шубҳали ҳолатлар ҳақида ва унга Максим Бакиевга боғлиқ одамларнинг алоқаси борлиги мумкинлиги айтилган. MEGA’нинг бош директори Нурлан Мамитов «ПолитКлиника»нинг суриштирувига изоҳ бериб, уяли алоқа операторига нисбатан маълумот ҳужуми бошланиб, компания дискредитациялаш бормоқда деб билдирган.

MegaCom (ҳозир MEGA) алоқа оператори Қирғизистонда 2006 йили ишлай бошлаган. 2010 йилнинг апрелидаги инқилоб натижасида ҳукуматга келган муваққат ҳукумат ўзининг декрети орқали компаниянинг 49% акциясини миллийлаштирилган. Тўрт йилдан кейин «Мегаком» тўлиқ давлатга ўтган.

Ҳукумат компанияни ёки унинг улушини 2011 йилдан бери сотувга қўйишга ўн мартадан кўп ҳаракат қилган.

Бугунги кунда MEGA — республикадаги энг йирик уяли операторларнинг бири. Бундан ташқари, компания давлат ишхоналари орасида «Кумтор»дан кейин энг даромадли ишхона. 2022 йили «Альфа Телеком» фаолиятидан даромад қатори бюджетга 1 млрд сом тўккан.