Хитой фуқаролари — Гонконг ва Макаонинг резидентлари энди Қирғизистонга визасиз кира олади

301

Вазирлар Маҳкамаси Хитой фуқароларига — Гонконг ва Макаонинг резидентлари учун визасиз режим киритиш бўйича қарорни қабул қилди. Бу ҳақда «Бир алкак, бир жол» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Қирғизистон — Хитой» дўстлик жамиятининг йиғилишида, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов эълон қилди.

Бу қарор «дўстлик ришталари доирасида ва давлатлар ўртасидаги халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш мақсадида» қабул қилингани таъкидланади.

«Бунга қўшимча, АҚШ, Буюк Британия ва Евроиттифоқда очилган визалари бор Хитой фуқаролари яна бу имтиёздан фойдалана олади», — деб билдиришди Вазирлар Маҳкамасидан.

Қирғизистон Хитой билан дипломатик алоқани 1992 йилнинг 5 январида тузган.

Хитой Қирғизистоннинг асосий савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири, шунингдек унинг энг йирик кредитори бўлиб ҳисобланади — Пекинга Қирғиз Республикасининг давлат ташқи қарзининг деярли ярми туғри келади.