Чуй вилоят милицияси, Сўқулуқ туманига қарашли Жани-Жер қишлоғидаги ўлим билан тугаган жанжалга алоқадор яна олти киши қўлга олинганини хабар қилди.
Маълумотга кўра, воқеага алоқадор яна 11 кишининг уйида тинтув ўтказилиб, 21, 23, 38, 42, 50 ва 54 ёшдаги турғунлар қўлга олинди. Тинтув чоғида ноқонуний сақланган қурол-яроғ, ўқ-дори, телефонлар олинди.
Жанжалга боғлиқ «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, бунга қадар қўлга олинган саккиз киши тергов қамоғига киргизилган.
Жани-Жердаги жанжал 22 сентябрь куни содир бўлган. Бир кишига ўқ тегиб вафот этса, яна бири касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган.
Милициядан жанжал «авлодлар ўртасида “катталарни ҳурмат қилиш” қоидасини сақламаганликдан келиб чиққанини» билдиришган. Воқеага иштирок этган икки томон ҳам бир миллатдан экани айтилган.