Тутунга қарши кураш: Бишкекда ва бошқа шаҳарларда катализатори йўқ машиналар аниқланмоқда

236

Табиий ресурслар вазирлиги Бишкек ва республиканинг бошқа шаҳарларида катализатори йўқ машиналарни аниқлаш бўйича ишлар кучайтирилганини билдирди.

Маълумотда пойтахтдаги рейдлар Бишкек шаҳар ИИБнинг Патрул милиция бошқармаси билан биргаликда тутунга қарши курашиш бўйича муддатидан олдин чора кўриш мақсадида олиб борилаётгани айтилади.

«Текширув вақтида газ анализаторлар билан жиҳозланган кўчма постларнинг инспекторлари бензин, дизель ва газ туридаги ёқилғи билан ишловчи автотранспорт воситаларидан чиққан зарарли газларни: углерод оксиди (СО), карбонат ангидрид (СО2), углеводородлар ва бошқа қўшилмалар сонини ўлчашмоқда. Шунингдек, машиналарга катализаторларни мажбурий равишда ўрнатиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Текширув вақтида зарарли моддаларни (фойдаланувчи газларни) нормадан ортиқча ажралиб чиқиши аниқланса, машина эгаларига 7500 сом, юридик шахсларга — 23 минг сом жарима солинади.

Табиий ресурслар вазирлигининг маълумотига кўра, 1 мартдан бери Бишкек шаҳар ИИББнинг ходимлари билан биргаликда олиб борилган рейд асосида 425дан ортиқ автомашина текширилиб, 6 протокол тузилиб, 45 минг сом миқдорида жарима солинган, шунингдек «транспортни эксплуатациялаш қоидасини бузиш» моддаси билан 950 минг сомга 200 протокол тузилган.

Шунингдек, муассасадан катализаторсиз юрган машиналарни аниқлаш ишлари Бишкек шаҳрининг ва Чуй вилояти ҳудудида фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва ҳавонинг булғаниш даражасини камайтириш, ҳавонинг булғаниш сабаби билан манбасини аниқлаш мақсадида олиб борилаётганини қўшимча қилишди.

Аввалроқ ахборот манбаларида ҳукумат бошчиси Акилбек Жапаров Бишкек шаҳар мэрига шаҳарга катализаторсиз машиналарни киритишга ва уларнинг юришини тақиқлаш ҳақида топшириқ берилгани ҳақида маълумот тарқаган. Жапаровнинг айтишича, чекловлар пойтахтда ноябрь ва январь ойларида ишлаши керак

Сўнгги бир неча йилдан бери Бишкек қишда ҳавоси энг булғанган шаҳарларнинг дунё рейтингини тўлдириб келади. Ҳукуматнинг кўплаган ваъдалари ва тутунга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳларнинг ишига қарамай, Бишкекда ҳавонинг сифати бўйича вазият ўзгармаган.

2022 йилнинг октябри охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекдаги тутун ҳақидаги текширувининг натижаси билан таништирган, унга кўра шаҳардаги ҳавонинг булғанишига хусусий уйларни иситиш учун ёқилаётган сифатсиз кўмир сабаб бўлмоқда. Ҳукумат шаҳарда ҳаво булғанишига сифатсиз бензин ва зич қурилган қурилишлар, Бишкек ИЖМ ҳам сабаб эканини айтган.