Қорасувда машина ёниб, тўрт киши жароҳат олди — уларнинг икки нафари ёш бола

274

Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Шарқ қишлоқ ҳукуматида  «Мерседес- Бенц» русумидаги автомобил бутунлай ёниб кетиб, тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ўш вилоят патрул милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 5-октябрда Шарқ қишлоқ ҳукуматининг Фурқат қишлоғидаги  «Дубай» кафесининг ёнида бўлган. Машинадагилар Олай туманига кетаётган бўлган.

Воқеа оқибатида Олай туманининг Сўпиқўрғон қишлоғининг 29, 26 ёшдаги икки турғуни ва 4, 2 ёшдаги икки ёш бола жароҳат олган. Ҳозирги вақтда улар касалхонада шифокорлар назоратида.