Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп Медиа»га қўяётган турли айбловлар орасида грант маблағларини яширмоқда деган айби жуда жиддий кўринади. «Клооп» бир қатор грантларни олиб, декларацияда анча кичик қисмини кўрсатган (ва солиқларни оз тўлаган) эмиш. Бироқ бу манипуляция — прокуратура бошқа юридик шахс томонидан олинган пулни айтиб, уни декларациясида кўрсатмаган деб айбни «Клооп Медиа»га қўйган.
Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп»ни ёпишни талаб қилган даъво аризасида ташкилот Баткен вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва жамоатчиликнинг эмоционал-руҳий ҳолатига салбий таъсир қилмоқда деган айбидан ташқари, «Клооп» Демократияни қўллаш бўйича миллий фонддан (NED) олган грант пулини ҳам яшириб қўйган деб, билдирди.
Даъво аризасида NED сайтига 2021 йили берган грантлари бўйича ҳисоботини эълон қилгани, унда ташкилот «Клооп Медиа» жамоат фондига «эркин ва тоза сайлов ўтказишга кўмаклашиш учун» деб 50 млн сомдан ортиқ маблағ бергани кўрсатилган деб ёзилган.
«Шунингдек, 2021 йилдаги солиқ декларацияси бўйича, “Клооп Медиа” КФ грант ва ҳайрия ёрдами қатори 25 639 490 сом олганини кўрсатган, бу сумма NED’нинг вакиллари кўрсатган суммадан икки марта оз ва бу йирик суммадаги маблағ яширилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиб туради, у қаерга сарфлангани ҳамон номаълумлигича қолмоқда», — деб билдирди прокуратура.
Пул қаерда эканини айтиб берамиз
2021 йили NED «Клооп» билан ассоциацияланган юридик шахсларни $595 900 (тахминан 50 млн сом) билан молиялагани ҳақиқат.
Шунингдек, мана шу Бишкекда рўйхатга олинган «Клооп Медиа» жамоат фонди 2021 йили NED’дан умуман пул олган эмас.
Прокуратура айтаётган 25 639 490 сом ҳақида айтсак — бу «Клооп Медиа» жамоат фонди 2021 йили барча донорлардан олган пулларнинг умумийси.
Бундан ташқари, «Клооп Медиа» жамоат фонди сўнгги уч йилда солиқ текширувидан муваффақиятли ўтган. Текширув фонднинг солиқ қарзлари йўқлигини аниқлаган, барча солиқ декларацияларни ва тегишли ҳисобларни биз Солиқ хизматига кечиктирмай, ўз вақтида топширганмиз. Бухгалтерлик ҳужжатларини қонунийлаштиришда ҳеч қандай қонунбузарликлар бўлмаган.
«50 млн сомдан ортиқ» маблағ «Клооп» билан ассоциацияланган «Коомар Медиа» жамоат фонди юридик шахс томонидан олинган. Бу юридик шахснинг декларациясида кўрсатилган ва барча солиқлар билан ўша юридик шахс томонидан тўкилган.
Бу пуллар ўлкадаги сайловларни кузатиш бўйича лойиҳаларга сарфланган, ундан 2021 йилнинг январида ўтган президенлик сайлови ҳам бор. Бир неча сайлов жараёнида биз ўзимизнинг тизим орқали 10 мингга яқин одамни ўқитиб, минглаган қонунбузарликни аниқлаб, юзлаган аризалар берганмиз.
4247 киши бизнинг кузатувчи бўлди. «Клооп» уларга 28 985 365 сом иш ҳақи тўлаб, 3 220 596 сом миқдорида даромад солиғини тўккан. Бундан ташқари, «Клооп» ўша 50 млн ичидан қуйидаги ишларни амалга оширганларнинг маошини ҳам тўлаб берган:
- Қонунбузарликларни рўйхатга олиб, МСКга мурожаат қилган юристлар жамоасининг иши;
- Кузатувчилар ўқитилган тизим устида ишлаган дастурчиларнинг иши, уларни сайлов кунлари маълумотларни йиғиш ва ишлатиш бўйича меҳнати;
- Сайтга ва нашрнинг ижтимоий марказларидаги барча платформаларида контент ясаган таҳририятнинг иши.
«Клооп» билан бир неча юридик томон ассоциацияланган: иккиси Қирғизистонда ва Чехия билан Польшада бир-бирдан. Бу маъмурий ресурс фойдаланиш билан журналистларга ҳеч ким босим кўрсатмаслиги учун керак. Аммо прокурор ўзининг даъвосида Чехиядаги юридик томонни Қирғизистонда ишлаган «Клооп Медиа» жамоат фонди билан (сезмаган ҳолда деб ишонамиз) адаштириб олган.