Осиё ўйинлари: Айсулуу Тинибекова ва Қимбат Тойтонова бронза медални қўлга киритди

Сурат: Айсулуу Тинибекова ва Қимбат Тойтонова.

6 октябрда қирғизистонлик спортчилар Айсулуу Тинибекова ва Қимбат Тойтонова Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида броза медални қўлга киритди.

Тинибекова эркин кураш бўйича 62 килограммгача вазн тоифасида куч синашди.

У 1/8 финал босқичидан бошлаб, таиландлик спортчи Салина Слисомбатни енгди.

Тинибекова 3-ўрин учун якунловчи баҳсда қозоғистонлик спортчи Ирина Кузнецовани 2:1 ҳисобида енгиб бронза медални қўлга киритди.

Қимбат Тойтонова эса карате бўйича 61 килограммгача вазн тоифасида куч синашиб, камбоджалик рақибини енгиб, бронза медални қўлга киритди.

Тойтонова 2022 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида миллий терма жамоа жами еттита медалга эга бўлди, жумладан, Эрлан Шеров, Акжол Махмудов ва Жоламан Шаршенбеков олтин медаль олган бўлса, Раззак Бейшекеев, Сардана Трофимова, Айсулуу Тинибекова ҳамда Қимбат Тойтонова бронза медаль соҳиби бўлишди. Полвонлар эса умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

23 сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда якунланади. Унга 45 давлатдан келган 12 минг 500га яқин спортчилар иштирок этиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.