Ташиев: Агар уюшган жиноий гуруҳлардан кимдир бош кўтарса, қаттиқ жазоланади

237

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига, жумладан махсус операцияда йўқ қилинган Қамчи Колбаевнинг атрофидагиларга мурожаат қилди.

«Мен кеча йўқ қилинган криминалнинг ёнида юрганларнинг барини огоҳлантириб қўяй: агар кимдир жамиятга қарши бош кўтарса ёки қонунга қарши ҳаракатларни уюштирса, қонун доирасида жазоланади. Мен огоҳлантирган нарсамни доим бажараман. Мен шу криминал элементларга мурожаат қиламан: қонунни бузманглар. Энди юртимизда ҳеч қандай қонундаги ўғри, ҳеч қандай уюшган жиноий гуруҳ бўлмайди. Кимда-ким янги ўғриларни, янги лидерларни тузамиз деяётган бўлса, қаттиқ жазога тортамиз», — деб огоҳлантирди у.

Ташиев энди «олдинги қонундаги ўғрининг ўрнига янгиси келади» деган нарса бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

«Энди ўлкамизда УЖГнинг, қонундаги ўғриларнинг янги лидерлари бўлмайди. Шуни ҳар бирингиз ёддан чиқарманглар. Мен жавобгарлик турида айтяпман, кимда ким ҳаракат қилса, жазоланади», — деб қўшимча қилди Ташиев.

Колбаевни йўқ қилиш

Қамчи Колбаев — Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг машҳур криминалларидан бири. У уюшган жиноий гуруҳнинг лидери сифатида рўйхатда туради. Унинг уюшган жиноий гуруҳ ўлкадаги сони кўп уюшган жиноий гуруҳларнинг бири деб ҳисобланган.

Колбаев 4 октябрда МХДҚ уни қўлга олиш операциясини олиб бораётганда ўлдирилган. Хавфсизлик қўмитасининг маълумотига кўра, махсус хизмат Колбаевни «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловни ўтган йили июлда ТИЗОда ўлдирилишига алоқадорлигини текшираётган бўлган.

Қўлга олиш вақтида криминал «Блондер Паб» барида бўлган, у ерда куч тизимларига қуролли қаршилик кўрсатган. Натижада спецназ Колбаевга ўқ отган. Шифокорлар у ўша ерда олган жароҳати сабаб вафот этганини аниқлашган.

МХДҚдан бу факт бўйича «Уюшган жиноий гуруҳ тузиш», «Ноқонуний қурол айланиши» ва «Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалганини ҳам қўшимча қилди.

Колбаев «қонундаги ўғри» деб аталган. ОАВнинг маълумотига кўра, у бу мақомни 2008 йили Москвада олган.

2012 йилда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Барак Обама Колбаевни йирик наркобаронлардан бири сифатида «қора рўйхат»га киритган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги ҳам уни қора рўйхатга киритиб, Колбаев «Биродарлар доираси» халқаро жиноий гуруҳининг бир қисми эканлигини маълум қилган. АҚШ ҳукумати Колбаевни жавобгарликка тортишга ёки унинг жиноий схемасини бузишга шароит яратадиган маълумот учун 5 млн доллар мукофот эълон қилган.