Иссиқкўлда криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда

252

Қўлга олиш операцияси вақтида МХДҚ томонидан йўқ қилинган криминал Қамчи Колбаевнинг дафн маросими, 5 октябрда ўзи туғилиб ўсган Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Криминалнинг уйи ёнида бўз уйлар тикилиб, ўнлаб машиналарни тўхтаб турганини кўриш мумкин.

Марҳум криминал Қамчи Колбаевнинг сўнгги йўлга кузатиш маросимига тайёргарлик. Сурат: «Короче» телеграм-канали
Марҳум Колбаевнинг тобутини қабристонга олиб кетилаётган пайт. Сурат: «Кактус» нашри

Бунга қадар Колбаевнинг жасади яқинларига ўтказиб берилгани хабар қилинган.

Колбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилгани ҳақида Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси 4 окятбрь кечқурун тасдиқлаган. Уни қўлга олишга, уюшган жиноий гуруҳ бошчиси «Дев Чингиз» лақабли Чингиз Жумагуловнинг ўлимига иштирок этганлиги айтилган шикоят асос бўлган.

Криминални қўлга олиш чоғида, Колбаев МХДҚ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган ва қуролли қаршилик кўрсатгани айтилади.

Колбаев ким?

Қамчи Колбаев — Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг машҳур криминалларидан бири. У уюшган жиноий гуруҳнинг лидери сифатида рўйхатда туради. Муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 одам кирган.

Колбаев «қонундаги тождор ўғри» қатори машҳур.

2012 йилда АҚШ президенти лавозимида ишлаган Барак Обама Колбаевни йирик наркобаронлардан бири сифатида «қора рўйхат»га киритган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги ҳам уни қора рўйхатга киритиб, Колбаев «Биродарлар доираси» халқаро жиноий гуруҳининг бир қисми эканлигини маълум қилган.

АҚШ ҳукумати Колбаевни жавобгарликка тортишга ёки унинг жиноий схемасини бузишга шароит яратадиган маълумот учун 5 млн доллар мукофот эълон қилган.