Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоси Алтуха уй қамоғига чиқарилди

252

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Колбаевнинг жиноий гуруҳи аъзосини, Алтуха лақабли Алтинбек Ибраимовни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.  

Суд қарорни 4 октябрда чиқарган. Криминалнинг бош ҳимоя чорасини ўзгартириш илтимоси билан МХДҚнинг терговчиси мурожаат қилгани айтилади. ОАВ маълумотига кўра, Алтуха келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаб берган.

«2023 йили 4 октябрдаги суд ишини тўхтатиш билан МХДҚ терговсининг бош ҳимоя чорасини ўзгартириш илтимоси қаноатлантирилиб, аввал И.А.Т.ни (Алтинбек Ибраимов) қамоққа олиш тарзидаги жазо чораси 2023 йили 26 октябргача уй қамоғига чиқариш чорасига ўзгартирилди», — дейилади суд маълумотида.

Алтуха ва Колбаевнинг уюшган жиноий гуриҳининг (УЖГ) яна уч аъзоси 2023 йилнинг май ойи охирида кўп йилдан бери «фавқулодда йирик фирибгарлик»да гумонланиб қўлга олинган. МХДҚ маълумотига кўра, УЖГ аъзолари Қирғизистонда ва МДҲ давлатларида жиноий схемани  уюштириш учун тадбиркорлардан «Хитойдан олиб келинган истеъмол товарларини тортиб олишган». Улар фирибгарлик йўли билан хусусий транспорт-логистик компаниясининг тахминан умумий қиймати 385 минг долларни ташкил қилган истеъмол товарларини ноқонуний тортиб олишгани таъкидланган.

4 октябрь куни кечки маҳал МХДҚ ходимлари махсус операция давомида криминал Қамчи Колбаевни йўқ қилишган. Хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, махсус хизмат Колбаевнинг «Дев-Чингиз» лақабли Чингиз  Жумагуловнинг ўтган йили июлда ТИЗОда ўлдирилишида алоқадорлигини текшираётган эди.

Қўлга олиш чоғида криминал «Блондер Паб» барида бўлган ва у ерда махсус ходимларга қуролли қаршилик кўрсатган. Натижада спецназ Колбаевга тўғридан-тўғри ўқ узган.

Алтуха ким?

Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълумоти бўйича, Алтинбек Ибраимов етти марта судланган, криминал дунёнинг «тарафдори» ва Қамчи Колбаевнинг жиноий гуруҳи фаол аъзоси бўлиб ҳисобланади.

Ибраимовнинг номи у икки йил аввал пора олганлиги учун 2015 йили қўлга олингандан сўнг кенг маълум бўлган. Тергов версияси бўйича, у шериклари билан тадбиркор Руслан Матниязовни куч билан машинага ўтказиб, тоққа олиб чиқиб, ундан 80 минг доллар талаб қилишган.

Ибраимовга яна шериги Тинчтик Орозалиевга «Ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш» ва «Товламачилик» моддалари бўйича айб қўйилган. Бироқ туман суди уларни оқлаб, бўшатиб юборган.

Унда жабрланувчининг аёли суднинг қарорини Бишкек шаҳар судига шикоят қилган. Шаҳар суди Алтухани 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. Шундан сўнг 2017 йили Свердлов туман суди Ибраимовни порахўрлик бўйича айбдор деб топишда далиллар етарли эмас деган сабаб билан жазодан озод қилган.