Боткен туманидаги чегарага яқин жойлашган Қорабоғ қишлоғининг яшовчилари ер амнистиясининг тўловларини енгиллаштиришни талаб қилиб вилоят маъмуриятининг биноси олдига йиғилишди. Маълумотни «Клооп»га Боткен туман маъмуриятидан тасдиқлашди.
Турғунлар 3 октябрда йиғилиб, ер амнистиясини олишдаги тўловларни енгиллаштиришни талаб қилиб, давлат раҳбари Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Уларнинг айтишича, Қорабоғ қишлоғи чегарада жойлашишига қарамай, «ер амнистиясини олиш нархи пойтахт Бишкекнинг тўловлари билан бир хил».
Қорабоғ қишлоқ кенгашининг депутати Акилбек Дилшатовнинг айтишича, яшовчилар бу билан учинчи марта йиғилишди. Боткен туман маъмурияти бу масалани бир ой олдин ҳал қилиб беришни ваъда қилган, аммо «ҳамон натижа бўлмаган».
«Нима учун енгиллик йўқ?! Бир ер амнистиясини олиш учун 24 минг сом тўлаш керак. Бу нарх қиммат бўлмоқда. Тўлаб, ҳужжатни кутаётганлар ҳам кўп. Бизда туман архитектураси йўқ. Вилоятга мурожаат қилсак, уларни вақти бўлмас экан. Борсанг, Лайлакка ёки Қадамжойга кетган бўлади. Туманга бўлиб берса, бизнинг ишлар ҳам тезлашарди», — деди Дилшатов.
Шунингдек, чегарада жойлашган қишлоқнинг яшовчилари қишлоқдаги қабристон яқинига қурилган уйларга ҳужжат беришни ва аввалги туман архитектура бошқармасини қайта тузиб беришни сўрашди.
«Критерийлар бўйича “қабристон яқинига қурилган уйларда 50 метр масофа сақланган эмас” деб бизга қизил китоб, техник паспорт беришмаяпти. Шунга қарамай, ички миграцияни олдини оламиз деган умидда ёшларни ушлаб турамиз. Шунга ёрдам бериб қўйсангизлар. Базага кириш учун ҳужжат йўқлигидан ёрдам пул ололмай ёки бир иш қила олишмайди», — деди турғунлардан бири.
Акцияга чиққан турғунлар билан губернаторнинг ўринбосари сўзлашиб, у талабларни тегишли идораларга етказишни ваъда қилди.
Қорабоғ қишлоқ ҳукуматининг 50га яқин турғуни бунгача ҳам ер амнистиясини олишдаги тўловларни камайтириш талаби билан вилоят маъмурияти олдига йиғилишган.
Яшовчилар ўтган йили ерни трансформациялаб, ҳужжатлаштириш ишларига 10 минг сом атрофида пул тўланган бўлса, бу йил нархлар икки марта кўтарилиб, 22 минг сомга етганидан шикоят қилишган.
Муаллиф: Назайим Тилевалдиева