Бишкек: Шаурмадан заҳарланиб касалхонага мурожаат қилганлар сони 40тадан ошди

201

Бишкек шаҳрида тез тайёрланадиган овқатланиш жойларида шаурмадан заҳарланиб касалхоналарга мурожаат қилганларнинг сони 43га етди. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, заҳарланганларнинг 23 нафари касалхонага ётқизилди. Уларнинг иккиси — ёш болалар. Касалхонадагиларнинг аҳволи қониқарли деб айтилмоқда.

«Беш лаваш» кафеси. Сурат: «Акипресс»

1 октябрда Бишкекдаги Чуй ва Суйунбаев кўчаларининг кесилишида жойлашган «Беш лаваш» ва «Мидос» кафеларидан 21 киши шаурмадан заҳарлангани маълум қилинган. Уларнинг 15таси касалхонада экани айтилган.

Мазкур овқатланиш жойларига 72 минг сом жарима солиниб, текширувда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун ёпилгани маълум бўлган.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи