Республикада октябрнинг охирига қадар кўкрак саратонини аниқлаш бўйича бепул текширув ўтказилади

179

Ўлкада аёллар 1 октябрдан 31 октябргача кўкрак саратонини аниқлаш бўйича бепул текширувдан ўтишади. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан текширув «Аёлларнинг саломатлиги» акцияси асосида олиб борилишини таъкидлашди.

Маълумотга кўра, бир ойлик акция Швейцариянинг кўмаги билан «Қирғизистондаги юқумли бўлмаган касалликларни самарали бошқарув ва олдини олиш» лойиҳаси асосида ташкил қилинмоқда.

Лойиҳа аёлларнинг юқумли бўлмаган касалликларини аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилган. Текширув республикадаги барча оилавий тиббий марказларда ўтказилади.

Шунингдек, лойиҳанинг яна бир мақсади турғунлар учун сифатли тиббий-санитар ёрдам олиш имкониятини яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади.

Жорий йилнинг июль ойида Қирғизистондаги Нанкин тиббиёт университетининг мутахассислари Бишкекда аёлларнинг бачадон касалликларини аниқлаш бўйича бепул текширув олиб борган эди.

Муаллиф: Айдана Айбек қизи