Knauf немис компанияси Қирғизистонда завод қуришдан манфаатдор

260

Knauf компанияси Чуй вилоятида гипсни қайта ишловчи завод қуришдан манфаатдор. Бу ҳақда 28 сентябрда президент Садир Жапаров билан учрашувда немис компаниясининг етакчилари билдиришди.

Жапаровнинг айтишича, «заводнинг Чуй вилоятида қурилиши иш ўринлари тузиш билан маҳаллий аҳолининг имкониятларини кенгайтирибгина қолмай, бутун ҳудудни ривожланишига туртки беради».

Давлат раҳбари бугунги кунда мамлакат «инвестиция муҳитининг моливий жозибадорлиги ва ишончлилиги учун барча зарур шароитлар» тузмоқда деб таъкидлади.

«Қирғизистон Германиянинг “Knauf” каби йирик компанияларни ўлкага келишидан манфаатдор. [...] Садир Жапаров Александр Блюмхарднинг раҳбарлик бой тажрибаси ва малакали мутахассислик сифатлари барча муаммоларни тезроқ ҳал қилишга шароит яратишига ишонч билдирди», — дейилади президентнинг матбуот хизмати маълумотида.

Ўз навбатида Knauf компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Уве Кнотцер компания биринчи босқичда логистикада гипснинг маҳаллийлигини ҳисобга олиб, ўлканинг шимолида биринчи заводни қуришни режалаштираётганини таъкидлади. Келажакда Қирғизистон жанубида иккинчи заводни қуриш имконияти кўриб чиқилади.

Учрашув якунида Knauf билан президентга қарашли инвестициялар бўйича Миллий агентлик ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди.

Уве Кнотцер ва Талантбек Иманов ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик ҳақидаги меморандумга имзо қўймоқда. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Knauf — Европадаги ва унинг ҳудудидан ташқари қурилиш материалларини ва қурилиш системаларини ишлаб чиқарувчи илғор компаниялардан бири. Компания 90дан ортиқ давлатда бор ва барча беш қитъада 80дан ортиқ ишлатилмаган тошни ишлаб чиқариш компанияларини ва 300дан ортиқ заводни бошқаради. Компаниянинг йиллик даромади тахминан 15 миллиард еврони ташкил қилади. Knauf МДҲ давлатларида фаол иш олиб боради. Компания Марказий Осиё минтақасида 2001 йили ишлай бошлаган.