Қирғизистонлик спортчи Авазбек Аманбеков Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди

Сурат: Авазбек Аманбеков

Ушу-саньда бўйича миллий терма жамоанинг аъзоси Авазбек Аманбеков Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган 19-ёзги Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритди.

У 56 килограмм вазн тоифасида куч синашиб, ярим финал учрашувида филиппинлик спортчидан 2:0 ҳисобида енгилди.

Аманбеков дастлаб непаллик спортчини 2:0 ҳисобида, чорак финалди таиландлик рақибини 2:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққан.

Бу соврин қирғиз ушу-саньда тарихида спортчиларнинг ёзги Осиё ўйинларидаги биринчи медали бўлди.

Ўтган йилнинг декабрида Авазбек Аманбеков Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган кикбокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

Спортчи кикбокс бўйича уч марта жаҳон чемпиони, Осиё ва Жаҳон чемпиони ғолиби. Бундан ташқари, ушу-саньда, қўл кураши ва таэквондо бўйича Қирғизистон чемпиони.

23 сентябрда бошланган 19-ёзги Осиё ўйинлари 8 октябрда якунланади. Унга 45 давлатдан келган 12 минг 500га яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 40 тури бўйича куч синашмоқда.