Ўш: 31 мактабнинг ўзлаштириб олинган ҳудудини қайта олиш бўйича комиссия тузилди

164

Ўш шаҳрида мактабларга тегишли ерлар турар-жой, савдо марказлари ва кафеларга айланиб кетган. Бу ҳақда шаҳар мэрияси билдирди.

Маълумотга кўра, бугунги кунда Ўш шаҳридаги 31 мактабнинг қисқартирилган ер участкалари бошқа мақсадда ишлатилмоқда. Шу йилнинг май ойидан бошлаб бу факт бўйича тегишли идораларга махсус топшириқлар берилиб, текширув олиб борилган.

Натижада 52 мактабдан 31тасининг ер участкалари мустақилликдан кейин суд органлари ва маҳаллий маъмурият томонидан хусусийлаштирилгани аниқланган. Ҳозирда барча ҳужжатлар аниқланиб, дастлабки қайта тиклаш бўйича комиссия тузилгани айтилган маълумотда.

Шунингдек, мактабларнинг ҳолатини қайта тиклаш бўйича махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ва юристлардан иборат гуруҳ тузилган. Улар иш қоғозларини тез орада битиришни таъминлаб, суд жараёнларида иш олиб боришади.

Ҳудуди хусусийлаштирилган мактабларнинг рўйхати қуйидагича:

№4 С.М.Киров

№10 В.И.Ленин

№15 М.Курбанов

№40 Королёв

№7 Наримон

№ 24 М.Фрунзе

№12 Н. Крупская

№22 С.Шарипов

№18 А.Навоий

№6 С.Макаренко

№8 М.Горкий

№19 Т.Г.Шевченко

№39 Октябрнинг 70 йиллиги

№47 мактаб

№44 мактаб

№51 Ж.Баласагин

№54 мактаб

№2 К.Маркс

№5 Ж.Боконбаев

№3 В.Ломоносов

Олимп мактаби

№29 М.И.Калинин

№23 И.В.Панфилов

№21 А.С.Пушкин

№20 И.Раззаков

№11 В.Терешкова

№35 Ж.Атабаев

№31 Курманжан датка

№9 Рудаки

№41 Х.Абдуллаев

№37 Г.Айтиев номидаги мактаб.

Муаллиф: Назайим Тилевалдиева