Бишкекда товламачиликда гумонланиб шаҳар суди судьяси қўлга олинди

246

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 27 сентябрда Бишкек шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича коллегиясининг судьяси пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинганини билдирди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Бишкек шаҳар судининг айрим судьялари кўриб чиқилаётган жиноят иши асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ижобий қарор чиқариш учун адвокатнинг воситачиси орқали судланувчининг яқин қариндошларидан 5 минг доллар (443 500 сом) ундириб олишган.

Бишкек шаҳар судининг судьясини қўлга олиш. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Судьяга пулларни беришдан аввал адвокатнинг ёнида аввалдан тайёрланган «ювилган» пуллар бўлиши эҳтимол, улар суд коллегиясига кирган иккинчи инстанциянинг судялари орасида бўлиштирилган.

Пул маблағларини алмаштиришнинг мазкур схемаси тизимли характерга эга бўлиб келган.

«Бу жиноий иш қатнашчиларининг режаси бўйича, агар улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олинса, адвокат доимий ва ишончли воситачи қатори моддий юридик хизмат учун ҳақ қатори олганини айтган, бунинг учун олдиндан ўйдан чиқарилган шартнома тайёрланган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Биринчи май туман судининг қарори билан И.Н.А. 26 ноябргача МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.

«Ҳозирда бу коррупция схемасига алоқадор Бишкек шаҳар судининг судьялари юқорида кўрсатилган фактлар бўйича жиноят ишларини далил базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, якуни бўйича қўшимча маълумот берилади», — деб қўшимча қилди МХДҚ.

Ўз навбатида Судьялар кенгаши шаҳар судининг судьяси И.Н.А. жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди.

Шунингдек, Судьялар кенгаши Бишкек шаҳрининг Ленин туман судининг судьяси К.Н.Т. ҳам жиноий жавобгарликка тортиш бўйича бош прокуратуранинг илтимоси кўриб чиқилиб, розилик берилганини билдирди. Судья пул талаб қилиш ва пора олишда гумонланмоқда.

Бундан ташқари, Судьялар кенгаши президентга бу судьяларни вақтинча ишдан четлатиш бўйича таклиф киритди.