Бунга прокуратура даъвогар томонга шикоят аризасига қўшилган ҳужжатларнинг нусхасини бермагани асос бўлди. Кейинги мажлис 5 октябрь, соат 09.00га белгиланди.
Бишкек шаҳар прокуратурасининг «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпишни талаб қилган аризаси бўйича дастлабки тинглов бугун 26 сентябрда Октябрь туман судида кўриб чиқилди.
Бишкек шаҳар прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондига қарши августнинг охирида шикоят қилган. Унда «Клооп Медиа» ОАВнинг давлат реестрига рўйхатга олинмагани, ташкилотнинг уставида «маълумот тарқатиш» фаолияти кўрсатилмагани айтилган.
Шунингдек, ҳужжатнинг катта қисми умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп»нинг мақолалари Қирғизистонга салбий таъсир қилаётган эмиш.
«Клооп»нинг уставида ташкилот «ёшларга ва фуқаровий жамиятнинг бошқа ваклларига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар бўйича фикрини эркин айтишга майдонча тузиб бериши» кўрсатилган.
«Клооп» сайтининг блокланиши
Бунгача Маданият вазирлиги «фейклар» ҳақидаги қонунга кўра, «Клооп»нинг сайтини икки ойга блоклаган. Бунга МХДҚнинг аризаси асос бўлган — махсус хизмат нашрнинг «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган рус тилидаги мақоласи «МХДҚнинг обрўсига путур етказади» деб ҳисоблайди.
Агар сизда «Клооп» сайти очилмаса, бизни кўриб ва ўқиб туришнинг кўплаган усуллари бор (уларга албатта обуна бўлинг):
Қирғиз тилида:
- Сайтнинг кўзгу версияси
- YouTube
- TikTok
- Телеграм-канал
Рус тилида:
- Сайтнинг кўзгу версияси
- X (Твиттер)
- YouTube
- TikTok
- Асосий телеграм-канал
- Асосий матнлар ва тезкор хабарлар чиққан телеграм-канал
Шунингдек, биз блокланган сайтларга киришга ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш учун VPN қўлланса бўлади. VPN’дан фойдаланишнинг қулай йўлларидан бири — бу Firefox’нинг базасидаги Mullvad Browser. Уни оддий браузернинг ўрнига қўллана оласиз — у блокдаги сайтларнинг ҳаммасини очиб беради.