Бир аёл келинни ураётган видео тарқади. Милиция воқеани текширмоқда

241

15-августда ижтимоий тармоқларда 50 ёшлардаги аёл келинни ураётган видео тарқади. Унда аёл келиннинг сочларидан судраб, бошига бир неча марта урганини кўриш мумкин. 

Жалолобод вилоят милицияси «Клооп»га воқеа Новкен туманига қарашли Бургонду қишлоғида бўлганини билдирди. 1-августда милицияга 44 ёшли аёл қайнопаси «Уйни бўшатиб қўй, укам ўлган, бу уйда энди сенга жой йўқ» деб жанжал кўтариб, уни темир труба билан урганини айтиб, ариза ёзган. 

Бироқ милиция текишрувнинг натижасида «жабрланувчини енгил жароҳатланган» деган сабаб билан иш қўзғашдан бош тортган. Айбланувчининг ҳаркатига чора кўриш учун материалларни тегишли хизматга юборган.

16-августда шу қишлоқнинг 22 ёшли турғуни милицияга шикоят қилган. у отасининг опаси «сабабсиз жанжал чиқариб, кичик қизининг кўз олдида уни бўғиб, юз-кўзига урганини» айтиб берган. 

Милициянинг маълуомтига кўра, ариза берувчи суд-тиббий экспертизадан ўтмаганига ва воқеада жиноят белгилари аниқланмагани сабаб иш қўзғалмаган. 

Бироқ шу куни икки ариза ҳам айбланувчи қатори кўрсатилган 53 ёшли аёл Кочкор-Ата шаҳридаги касалхонага ётқизилган. У вафот этган укасининг аёли ва уч қизи «уни уриб, тан жароҳати етказганини» айтиб, милицияга ариза берган. 

«Экспертизада жабрланувчининг соғлиғи ёмонлашишига ва ишга яроқлилгига зарар етказган енгил жароҳат олгани аниқланди. Бу воқеада жиноят белгилари кузатилган», — дейишди милициядан.

Шу сабаб «Соғлиққа енгил зарар келтириш» моддаси билан жиноят иш қўзғалган. Жалолобод вилоят ИИБдан воқеага тўғри ҳуқуқий баҳо бериш учун тергов қилинаётганини таъкидлашди.