Президент Садир Жапаров Қирғизистон мустақиллигининг дастлабки 30 йиллигини «осон бўлмаган сабоқ олишга сарфлаганини» таъкидлаб, келаси 30 йилни «давлатни ривожлантиришга бағишлайлик» деб билдирди. бу мурожаатни у 16-сентябрда фейсбук саҳифасига ёзди.
У Сингапурнинг биринчи примьер-министри Ли Куан Ю 30 йилдан оз вақтда давлатни «учинчи дунёнинг» қаторидан биринчига чиқариш мумкинлигини исботлганини билдирди.
Жапаров Ли Куан Юнун «Сингапурнинг бошчиси ким бўлмасин, кучли эркка эга бўлиб, таслим бўлиши керак. Бу қарта ўйини эмас. Бу ҳаёт: сизларники ва меники. Давлат тузишда мен бутун ҳаётимни сарфладим, уни вайрон қилишга ҳеч кимга йўл бермасликка ҳам жавобгарман» деган сўзини ҳам бўлишди.
Шунингдек, у «бу ишда бизга тўсқинлик қилганлар ёдидан чиқармасин, бу қарта ўйини эмас, бу ҳаёт: силарники ва меники» деб огоҳлантирди.
Ли Куан Ю — сиёсатчи, Сингапур Республикасининг биринчи премьер-министри. У Сингапурнинг «иқтисодий кароматини» тузганлардан бири. Бу йил Ли Куан Юнинг 100 йиллиги нишонланмоқда.