Боткен шаҳридаги «Жениш» паркида 2021 йилнинг апрель ва 2022 йилнинг сентябрь ойларидаги қирғиз-тожик чегара можаросида қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишланган эсталикни очилиши бўлди. Бу ҳақда 15 сентябрда вилоят маъмуриятидан билдиришди.
Тадбирга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев, Чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеев ва марҳумларнинг яқинлари иштирок этди.
«Эсталик мемориалида акс эттирилган қўлида еттита каптар ушлаган, чегара воқеасининг қурбони бўлган — кичик Мадинанинг хотираси, тинчликнинг, етти вилоятнинг бирлиги тимсоли», — деб айтилади билдирувда.
Қирғиз-тожик чегарасидаги дастлабки йирик қуролли жанжал 2021 йилнинг 28 апрелида чиққан. Ушбу жанжал 36 қирғизистонликни ўлимига сабаб бўлиб, 189 қирғиз фуқароси ярадор бўлган.
Ўн минглаган аҳоли уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган, 140 турар-жой ва 84 объект вайрон бўлган.
2022 йилнинг 14-17 сентябрида эса қайта қуролли жанжал чиққан. Отишма давлат чегарасининг барча периметрида юрган. Икки томон тенг ҳарбий агрессияда бири-бирини айблаган.
Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонли жанжалда 63 киши вафот этиб, 206 киши жабрланганини расмий тасдиқлаган.
Тожикистон ҳукумати эса тўқнашувда 41 тожикистонлик вафот этиб, 20дан ортиқ фуқаро жабрланганини таъкидлаган.