Уланбек Усеков Таълим ва фан вазирининг вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент администрациядан билдиришди.
7 сентябрда давлат раҳбари Садир Жапаров Таълим вазири Канибек Иманалиевни ишдан бўшатган. Фармонда Иманалиев «топширилган меҳнат вазифаларини тегишли равишда бажармагани учун» ишдан бўшатилгани айтилган.
Усеков бунгача вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. У мазкур лавозимга йил бошида келган.
Унгача президент аппаратида канцелярия бўлими раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган.