Бакиевларнинг собиқ юристи Бектур Зулпиев президент маслаҳатчиси бўлди

146

Президент Садир Жапаров ўз фармони билан Бектур Зулпиевни маслаҳатчиси қилиб тайинлади. Бу ҳақда 7 сентябрда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

У қочқин президент Курманбек Бакиев даврида президент аппаратининг юридика хизмати бошчиси бўлгани маълум.

2001 йили у МСК раисининг маслаҳатчиси бўлиб тайинланган. 2005 йилдаги Қизғалдоқ инқилобидан кейин Зулпиев президент Курманбек Бакиев администрациясининг ҳуқуқий сиёсат бўлимининг бошчиси бўлиб ишлаган.

Тўрт йилдан кейин Бакиев аппаратининг юридика хизматининг етакчиси бўлиб тайинланган. Зулпиев 1998 ва 2003 йиллари Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича экспертлар гуруҳига ҳам аъзо бўлган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг ноябрида ОАВда Зулпиев амалдаги президент Садир Жапаров таклиф қилган янги Конституциянинг муаллифи деган маълумотлар тарқаган.

Бироқ президентнинг ўша вақтдаги матбуот котиби Галина Байтерек бу маълуомтни инкор қилган.