Маданият вазирлиги «Клооп»дан «Сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини маълум қилди» деган мақолани фейклар ҳақидаги қонунга кўра ўчиришни талаб қилди.
7 сентябрь куни кечка яқин «Клооп»нинг электрон манзилигиа келиб тушган хатда мазкур материалда «ёлғон маълумот» бор экани айтилади. Айни вақтда қарорда айнан қайси маълумот ёлғон экани айтилмаган. эмес.
Унда «Клооп»нинг материали бўйича аризани МХДҚ бергани айтилади.
«Сайтнинг эгаси тарафидан Kloop.kg сайтидаги ёлғон маълумотни ўчириш ҳақидаги қарор кўрсатилган муддатга бажарилмаса, вазирлик Kloop.kg сайтининг фаолиятини икки ойга тўхтатиш ҳақидаги қарорни қабул қилади», — деб айтилади маданият вазирлигининг хатида.
Муассаса «ёлғон маълумотни» икки иш куни оралиғида ўчиришни талаб қилмоқда. Қарорга маданият вазирининг ўринбосари Чингиз Эсенгуловнинг имзоси қўйилган.
Маданият вазирлиги «ёлғон» маълумот бор деб ҳисоблаган хабарда мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг баёноти ёритилган. Унда у Бишкекдаги ТИЗО-1да «МХДҚнинг топшириғи бўйича қийноққа учраётганини» билдирган. Сиёсатчи «зах, муздек камерада ётишга соғлиғи имкон бермайди» деганига қарамай ярим подвалдаги 1-қаватга ўтказишганини айтиб, шикоят қилган.
Сиёсатчининг ҳуқуқ ҳимоячиларига, Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига ҳамда омбудсменга йўллаган мурожаати 1-сентябрь куни Жээнбековнинг фейсбук саҳифасида эълон қилинган.
Материалда шунингдек Жазони ижро қилиш хизматининг (ЖИХ) позицияси ҳам келтирилган. Унда муассаса Жээнбековнинг билдирувини инкор қилган.
«Ҳамма қонун доирасида ушлаб турилибди. Қийноқларга йўл қўйилмайди. Назоратни юқори турувчи органлар ва прокуратура, шунингдек, Омбудсман, ҚООММ ва парламент амалга оширади», деб билдиришган ўша вақтда муассасадан.
6 сентябрда Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг ходимлари ТИЗО-1га бориб, Жээнбеков қўлга олинган ернинг шароити билан танишиб чиқишган. Улар Жээнбеков чиндан ҳам ТИЗОнинг ярим подвалида жойлашган камерага ўтказилганини тасдиқлашган. .
ҚООММ ходимларининг айтишича, бундай камерада гигиена ва санитар талабларга жавоб берувчи шароитлар йўқ, бу жой ўта намли бўлганидан девор ҳамда шифтнинг «сувоқлари тушиб», полдаги бетондан яроқ кетган.
Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари одамларни қўлга олишга муносиб бўлмаган шароитда сақлаш «шавқатсиз, одамгарчиликсиз ва одамнинг обрўсини камситувчи алоқанинг аниқ фактлари» қатори ҳисобланишини таъкидлашди.