Қайта тайинлашларини билганман — Бейшеналиев вазирлик лавозимига қайтиб келгани бўйича

144

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига қайтган Алимкадир Бейшеналиев биринчи муддатидан бошлаб кетган ислоҳотларини давом эттиришини билдирди. Бу ҳақда у 24.kg ахборот агентлигига берган интверьюсида айтди.

Амалдор журналистларга берган интервьюсида ҳайрон бўлмаганини билдирди.

«Мен қачондир яна тайинланишимни билардим. Бироқ таъкидлаб қўяй: менга буни ҳеч ким ваъда қилмаган. Ишни бошлаб, секин-аста киришамиз. Бизнинг жамоа бошлаган ислоҳотлар тўхтаб қолган, охирига етказиш керак», — деди у.

7 сентябрда президент Садир Жапаров Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазирининг вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинловчи фармонни имзолади. Шунингдек, Жапаров уни Соғлиқни сақлаш вазирига тайинлаш учун Бейшеналиевнинг номзодини Жогорку Кенешга тасдиқлаш учун киритди.

Бу Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига иккинчи марта келиши. Бунгача у нисбатан қўзғалган жиноий ишларга боғлиқ ишдан вақтинча четлатилиб, кейин ишдан бўшатилган.

Бейшеналиевнинг хизматдан бўшатилиши

Алимкадир Бейшеналиев 2 июнда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура мансабдор шахсга нисбатан 7 та жиноят иши қўзғаган.

Назорат органи маълумотига кўра, бир жиноий иш «Коррупция» моддаси бўйича, иккиси «Пора олиш», тўрттаси «Ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан манфаатсиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган. Бейшеналиев коррупция ва COVID-19 га қарши кураш учун вакциналар харид қилишда давлат бюджетига 1,5 миллиард сом зарар етказганликда гумон қилинган.

Кейинроқ президент Садир Жапаров Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан вақтинча четлатган.

Қўлга олинганидан кейин Бейшеналиев МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган. Бироқ 16 июнда суд амалдорни уй қамоғига чиқарган. 16 августда унга қўзғалган жиноий ишлар тўхтатилган. 19 август куни эса президент Бейшеналиевни Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилган.

Кейинроқ, Алимкадир Бейшеналиевга қўзғалган жиноий ишларнинг барчаси қисқартирилгани айтилган.

Кўп ўтмай, 21 августда Бейшеналиев Чўлпонота шаҳридаги «Алтын балалык» соғломлаштириш маркази директори этиб тайинланган.