Бишкекда яна бир мактаб директори ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди. У ўқувчини бошқа мактабга ўтказиш учун 5 минг сом талаб қилган. Бу ҳақда 2 сентябрда МХДҚ билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, бир ҳафта ичида бу билан ўқувчиларни қабул қилишда ноқонуний пул олиш бўйича схема уюштиришда гумонланган тўртинчи мактаб директори ушланди.
30 августда Бишкекдаги мактабларнинг бирини директори пора олаётганда қўлга олинган. У 1-синфга кирувчи боланинг ота-онасидан пул талаб қилиб, агар бермаса боласини қабул қилмаслигини айтиб қўрқитган.
Ўша куни Ленин туман билим бериш бўлимининг бош мутахассиси масъул ходимлар билан биргаликда, турли мактабда болани 1-синфга қабул қилиш бўйича коррупция схемаси тузгани аниқланган.
1 сентябрда мактабни қўллаш тарзида депозитга 30 минг сомдан 100 минг сомгача пул солишни талаб қилган яна бир директор қўлга тушган.