Киберспорт: Қирғизистоннинг терма жамоаси PUBG Mobile бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

151

Қирғизистоннинг кибер спорт бўйича терма жамоаси IESF уюштирган 15th WE Championship IASI 2023 жаҳон чемпионатида PUBG Mobile бўйича биринчи ўринни олди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Компьютер спорти федерацияси (КСФ) билдирди.

Қирғизистонлик ўйинчилар 16 гуруҳни енгиб, 40 минг доллар ютиб олишди.

PUBG Mobile бўйича қирғизистонлик ўйинчилар ғалабадан кейин. Сурат: IESF.

Руминияда ўтаётган турнир 24 августдан 4 сентябргача давом этади. Қирғизистон терма жамоаси номидан Дияр Осмонов, Байтур Курманбеков, Бекнияз Рисалиев ва Антон Генцельман чиқди.

Бу мусобақада Қирғизистон тўрт дисциплина бўйича ўйнади: PUBG Mobile, Dota 2, eFootball 2023 ва Tekken 7.

Dota 2 бўйича жамоа 3-ўринни олиб, 20 минг доллар олишди. Бу дисциплина бўйича Қирғизистон жамоасида Бакит Эмилжанов, Киялбек Тайиров, Руслан Темиралиев, Евгений Ри ва Бектур Кулов бўлган.

Қирғизистоннинг Dota 2 бўйича жамоасининг ўйинчилари. Сурат: КСФ

eFootball 2023 ва Tekken 7 бўйича якка ўйинчи қатнашган мусобақада қирғизистонилик ўйинчилар «муносиб ва кучли ўйин кўрсатишди, бироқ гуруҳдан чиқишолмади».

IESF — халқаро киберспорт федерацияси, бутун дунё бўйича киберспорт тармоғидаги ҳаракатларни ривожлантириш ва қўллаш билан шуғулланади. Улар 2009 йилдан бери турли видеоўйинлар бўйича мусобақа ва турнирларни ташкил қилади. IESF чемпионатлари ҳар йили турли давлатларда ўтказилади.