МСК: Кўк-Жар округида сайлов ўтмайди, Бакировнинг ўрнига Равшанбек Рисбаев депутат бўлади

131

Марказий сайлов комиссияси Ўш вилоятининг Новқат туманининг №4 Кўк-Жар сайлов округида сайлов ўтказмаслик қарорини қабул қилди. Бу қарорни МСКнинг аъзолари 30 августда чиқарди.   

МСК мандатидан ажратилган Ўмурбек Бакировнинг ўрнига 2021 йилдаги парламент сайловида мазкур сайлов округида иккинчи ўринни эгаллаган Равшанбек Рисбаев депутат бўлади деб қарор қилди.  

Марказий сайлов комиссиясидан Бакировга берилган овозлар у овоз сотиб олишда айбланаётгандан кейин, яроқсиз деб топилишини тушунтиришди. МСКдан билдирилишича, Бакировга берилган овозлар бекор қилингани 2021 йилнинг 28 ноябрида ўтган сайловнинг умумий натижасига таъсир қилмайди, шунинг учун сайловнинг натижаларини тўлиқ бекор қилишга ҳамда муддатидан аввал сайлов кампаниясини ўтказишга асос йўқ.   

Бакировнинг мандатидан ажратилиши 

Равшанбек Рисбаев 2022 йилнинг охирида Ўмурбек Бакировнинг депутатлик мандат олишининг қонунийлигини қараб чиқиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Бишкекнинг маъмурий суди Ўшнинг Новқат туманидаги №4 Кўк-Жар бир мандатли округи бўйича сайловнинг натижасини 7 июнда бекор қилган. Ўшанда мазкур округдан депутат бўлган Бакировга тегишли МСКнинг қарори ҳам ноқонуний деб топилган. Кейинчалик Бишкек шаҳар суди билан Олий суд бу қарорни кучида қолдирган. 

Бакиров уни депутатлик мандатидан суд орқали ажратишга ҳаракат қилишаётганини айтиб, бу қарорни «ноқонуний» деб атаган.

26-августда эса МСКнинг барча аъзолари Бакировни депутат қилиб қайд қилган қарорни ва унинг гувоҳномасини бекор қилиш қарорини бир овоздан қўллашган. 

Ўмурбек Бакировнинг мандати бўйича тортишувлар парламент йиғинида қирғиз-ўзек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш, жумладан Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш келишувини муҳокама қилаётган вақтда МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев билан бўлган оғзаку тортишувидан кейин бошланган.