Футбол: «Барселона»нинг афсоналари «Осиё афсоналари» устидан ғалаба қозонди

107

30 августда Бишкекдаги Долон Омурзаков номидаги стадионда ўтган ўртоқлик учрашувида «Барселона»нинг афсоналари «Осиё афсоналари» устидан ғалаба қозонди.

Учрашув 3:0 ҳисобида якунланди. Ўйинда Ривалдо, Хуан Пабло Сорин ва Хавьер Савиола гол киритди.

Учрашувнинг биринчи дақиқаларида президент Садир Жапаров «Осиё афсоналари» гуруҳи таркибида футбол майдонига чиқди. У 25 дақиқа ўйнагандан кейин алмаштирилди.

Садир Жапаров ҳимоячиларнинг қуршовида. Сурат: AKIpress.

«Барселона»нинг собиқ ўйинчилари Қирғизистонга бу испан футбол клубининг Марказий Осиёдаги биринчи академиясини Жалолобод шаҳридаги очилиш маросимига қатнашиш учун келишган. Бундан ташқари, «Барселона» президенти Жоан Лапорта Бишкекнинг жанубида клубнинг иккинчи академиясини қурилишига капсула солиш маросимига қатнашди.

Спорт комплексининг умумий майдони 15,85 гектарни ташкил қилиб, 10 минг кишига мослашган.

Асосий саҳифадаги сурат: AKIpress.