Абонентлардан суткасига бир неча соатга электр энергиясини ўчиришга розилик бериш ҳақида шартномага қўл қўйиш бўйича маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда 29 августда «Қирғизистон миллий электр тармоғи» ишхонасидан билдиришди.
«WhatsApp группаларда ва мессенжерларда, текширувчилар абонентлардан суткасига бир неча соатга электр энергиясини ўчириш бўйича шартномага қўл қўйишни илтимос қилаётган овозли билдирувлар тарқалмоқда. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб айтилади маълумотда.
Ишхонадан абонентлар билан ҳозирда «Мой свет» мобиль иловаси орқали ҳисобварақаларни электронлаштириш бўйича битим тузиш ишлари юргизилаётганини таъкидлашди.
Шунингдек, қўшимча шартномада, электр энергиясини истеъмол қилиш режимини сақлаш бўйича банд киритилиб, унда энг юқори соатларда истеъмол режимини сақлаш зарур экани ҳақида огоҳлантирилган.
«Сабаби бу вақтда бир неча энергия кўп сарфлайдиган қурилмалар ишлаётганда бир вақтда ёқилса, ускуналар исиб кетиб, авария ҳолатига олиб келиши мумкин», — деб огоҳлантиришди ишхонадан.
Истеъмол режими энг юқори даврлар — октябрь ойидан бошлаб март ойига қадар тонгги 06:00дан 09:00гача; кечқурун эса 18:00дан 21:00гача.