Ахунбаев, Исанов ва Суйоркуловга «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» унвони берилди

134

Президент Садир Жапаров академик ва жарроҳ Иса Ахунбаевга, совет давлат арбоблари Абди Суйоркулов билан Насирдин Исановга «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» энг юқори устиворлик даражасини вафот этгандан кейин топшириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 29 августда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Суйоркулов ва Исанов бундай фармонга «давлат ва қирғиз халқи олдидаги меҳнати» учун муносиб топилгани айтилган. Ахунбаевга олий даражадаги «Қирғиз Республикасининг тиббиёти ва фанининг шаклланишига, ривожланишига қўшган катта ҳиссаси» учун топширилди.

Иса Ахунбаев (1908-1975) Қирғизистондаги кўкрак жарроҳлигининг асосчиси. У қирғизларнинг етук жарроҳи, Қирғиз ССР фанлар академиясининг президенти, СССР тиббиёт фанлари академиясининг аъзо-корреспонденти ва кўплаган тиббий меҳнатларнинг муаллифи бўлган.

Абди Суйоркулов (1912-1992) Қирғиз ССРнинг совет партиявий ва давлат арбоби бўлган. 1950-1958 йиллари Қирғиз ССРнинг Вазирлар Маҳкамаси раиси бўлган. Кейин Савдо вазири бўлиб ишлаган, 197-1978 йиллари КССРнинг халқ хўжалиги кўргазмасини бошқарган. Суйоркулов Қирғизистоннинг енгил саноат, фан-техника ва таълим соҳаларини ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Насирдин Исанов (1943-1991) Қирғиз республикасининг биринчи ҳукумат раҳбари бўлган. Аммо бу лавозимда бир йилга етмаган вақт ишлаган — 1991 йилнинг ноябрида йўл ҳалокатида вафот этган. КССРда турли партия лавозимларида ишлаб, қурилиш вазири бўлиб ҳам фаолият юритган.