Иккинчи Халқ Қурултойи 15 декабрда ўтади

126

Президенти Садир Жапаров «Халқ қурултойини ўтказиш ҳақидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда 29 августда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Иккинчи халқ қурултойи 15 декабрга белгиланди. Фармонга мувофиқ, қурултойга 700 делегат қатнашади.

Биринчи Халқ қурултойи 2022 йилнинг ноябрида ўтган. Қурилтойни президент Садир Жапаров махсус фармон асосида тўплаган, сабаби «Халқ қурултойи ҳақидаги» қонун лойиҳасини парламентнинг тармоқлар қўмитаси бунгача инкор қилган эди.

Юристлар қурултойни президент чақирганини ноқонуний деб атаб, конституциявий қонунсиз давлат раҳбари ўзининг ваколатларидан ортиқча фойдаланаётганини айтишган. Бироқ президент администрацияси бари қонуний эканини айтиб ишонтирган.