Бишкек — Ўш автойўлида икки машина тўқнашиб, беш киши вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га 25-августда ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 23-август куни соат 13:20да Жалолобод вилоятининг Токтогул туманига қарашли Чичқон қапчиғайи орқали ўтган йўлнинг 244-чақиримида бўлган.
Унда Honda Fit енгил машинаси ва Toyota Kluger русумидаги йўл танламас тўқнашиб, енгил машина тўхтай олмай, йўл четидаги тошларга урилиб, Чичқон сойига қулаган. Натижада машинанинг ҳайдовчиси ва тўрт йўловчи вафот этган
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
«Турмуш» нашри ҳаодисада ҳалок бўлганлар 32 ёшли аёл ва унинг 4, 7, 15 ёшдаги уч қизи эканини ёзди. Аёлнинг 13 ёшли ўғли касалхонага етказилган.
Бу оила Россиядан қайтиб келиб, туғилган ери Бозорқўрғон туманига кетаётган бўлган.
Вафот этган ҳайдовчи эса Новкен туманининг яшовчиси бўлган.
Toyota Kluger русумидаги машинада Ахси туманининг беш турғуни бўлган. Улардан тўрттаси Токтогул туман касалхонасига етказилиб, жарроҳлик бўлимига ётқизилган. Бир йўловчининг аҳволи яхши бўлгани учун уйига чиқарилган.