Гулшайир Абдирасулова: Қирғизистонда аввал митинг ўтказиш нияти учун иш қўзғалмаган

155

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова ўлкадаги тинч митинглар билан боғлиқ воқеаларнинг хронологиясини йиғаётганини билдирди. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасига ёзди. 

Абдирасулова хронология билан бирга солиштирмали таҳлил қилаётганини таъкидлади. 

«Менинг тажрибамда шунча йилдан бери тинч митинглар ўтказишга ҳаракат қилгани учун жавобгарликка тортилган воқеа бўлмаган. Ҳеч қачаон!» — деб ёзди у. 

Абдирасулова тинч йиғилишлар доим ўтказилган, энди «ҳукумат келганига бир йил бўлмай босим қила бошлади», — деб қўшимча қилди. 

«Бироқ жиноий жавобгарликка эмас, маъмурий чоралар бўлган. [Камчибек] Ташиевни қўллаб, Жалолободда йўл тўсиб, бўз уйларни ўрнатган воқеалар ва амалдаги президент [Садир] Жапаровнинг қариндошлари тинч йиғилишларга чиқишган, аммо ҳеч ким уларни тинчлик митинги уюштиришга ҳаракат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортмаган», — деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси. 

Бу билдирувини Абдирасулова ёзувчи Олжобай Шакир ўғли қўлга олинганда ёзди. МХДҚ уни оммавий тартибсизликка ундаш, ИИВнинг ходимларининг талабларини бажармасликка ва ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилишда айблаб ушлаган. 

Аввалроқ Шакир ўғли Фейсбук саҳифасига пост жойлаб, 31-августда Иссиқкўлдаги тўрт пансионатни Ўзбекистонга берилишига қарши митинг ўтказишини билдирган. 

Бишкекнинг марказида тинч митингларни ўтказиш тақиқланганига икки йил бўлди. Сўнгги марта ҳукумат чекловни 2023 йилнинг 1-июлидан игача узайтирган. 

Суднинг қарорига кўра, қуйидаги жойларда митинг қилиш вақтинча мумкин эмас:

  • Ала-Тоо майдони;
  • Эркинлик бульвари — Линейний кўчасидан Чуй проспектигача;
  • Президент ва Жогорку Кенеш администрациялари олдида;
  • Панфилов номидаги боғда;
  • Турсунбаева номидаги сайлгоҳда;
  • Олий суд олдида;
  • Россия элчилиги олдида;
  • МХДҚ олдида.

Чекловни давлат ва муниципал расмий тадбирларга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ва акциялар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги сайлгоҳда ўтиши керак.