Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғида вафот этган 23 ёшли Бекбол Аманкуловнинг ўлими бўйича яна икки милиция ходими қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 24-августда вилоят милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, ИИВнинг махсус йўналишдаги полкининг ходимлари 22-августда қўлга олинган. Уларга ҳам «Лавозим ваколатидан фойдаланиш» моддаси асосида жиноий иш қўзғалди.
Гумондорларнинг эҳтиёт чораси 24-августда кўриб чиқилади.
14 августда ИИВ 23 ёшли Бекбол Аманкуловнинг ўлимида гумонланган тўрт киши қўлга олинганини билдирган. Марҳумнинг дўстлари ва қариндошлари Аманкулов калтакланиш натижасида вафот этганини айтишган.
ИИВ воқеага алоқадор 100дан ортиқ фуқаро сўроқ қилиниб, улардан 44 гувоҳ воқеа бўйича кўрсатма берган. Улар воқеа бўлган жойга яқин жойлашган бар, кафе, ресторан ва дўконларнинг ишчилари.
Қотилликда гумон қилинган фуқаролар 28 ва 32 ёшли фуқаролар. Улар икки ойга қамоққа олинди.
Бундан ташқари, Аманкуловнинг ўлими бўйича уч милиция ходими қўлга олинган. Уларнинг бари махсус йўналишдаги полкнинг командири ва икки оддий ходим экани маълум бўлган. Ходимлар кўл четида бўлган бўлган «муштлашувни ва Таласнинг турғунига нисбатан бўлган жиноятни яширишга ҳаракат қилган» деб гумон қилинмоқда.
Вафот этган йигитнинг қариндошлари ва дўстлари текширувдан норози бўлиб, президентга мурожаат қилишган. 7 августда бу ишни президент Садир Жапаров ўз назоратига олгани маълум бўлган.