Ўш шаҳрида пиёдалар ўтувчи йўлда кетаётган 32 ёшли аёлни машина уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 23 августда Ўш шаҳар йўл патрул хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 22 август куни соат 10:00 атрофида Курманжан Датка кўчасида бўлган. Opel русумидаги машинанинг эгаси воқеа бўлган жойдан қочиб кетган.
Милиция ҳайдовчи Ўш вилоятига қарашли Новқат туманининг 56 ёшли турғуни эканини аниқлади. Ҳозирда гумондор Ўш шаҳрига олиб келиниб, машина жарима майдонига киритилди. Тергов ҳаракатлари бошланди.
Жабрланувчининг аҳволи ҳақида маълумот берилмади.
5 июлда Чуй вилоятининг Маевка қишлоғида ҳарбий ходим икки кишини уриб кетишда гумонланиб, икки кундан кейин гауптвахтага қамалган.
Унга маст ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, ҳозирда Ҳарбий прокуратура тергов олиб бормоқда.
Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат.