Ўш вилоят милициясининг ходимлари воллейбол бўйича мусобақада 1-ўринни эгаллашди

172

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг ходимларидан иборат жамоа Ички ишлар органлари ходимлари орасида ўтган воллейбол бўйича мусобақада биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Клооп»га 18 августда вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Мусобақада иккинчи ўринни ИИВНинг махсус йўналишдаги полкининг жамоаси олса, учинчи ўринни Бишкек шаҳар ИИББнинг жамоаси қўлга киритди. Чемпионат турнирига республика ҳудудларидаги ички ишлар идораларининг ходимларидан иборат умумий 11 жамоа қатнашди.

Сурат: Ўш вилоят ИИБ
Сурат: Ўш вилоят ИИБ

Мусобақанинг ғолиблари кубок, медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Бу беллашувни 17 августда Қирғиз жисмоний тарбия «Динамо» жамоат бирлашмаси раисининг ўринбосари, милициянинг истеъфодаги полковниги Тўрўкул Мадалиев ташкил қилди.

Тадбир «дўстликни ва ходимлар орасидаги иноқликни мустаҳкамлаш» мақсадида хизмат вақтида Боткен вилоятида вафот этган милициянинг катта сержанти Улан Сарибаевнинг хотирасига бағишланди.

Улан Сарибаев — Қирғизистоннинг махсус йўналишдаги кучларида пулемётчи бўлиб хизмат қилган. 2006 йили Боткен вилоятининг Қадамжой туманида Тожикистоннинг чегара бекати орқали бостириб кирган қуролли жангарилар қўлида вафот этган.