МХДҚ: Гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдоси учун пора олган ИИВ ходимлари қўлга олинди

157

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиш фактларини яшириш ва пора талаб қилишда гумонланиб ИИВнинг беш ходимини қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, махсус хизмат ИИВнинг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг айрим бўлимлари ходимларидан иборат гуруҳ синтетик воситалардан фойдаланган одамлардан пул талаб қилиш бўйича махсус схема тузишгани ҳақида маълумот олган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари гиёҳванд моддалари бор одамларни Whatsapp ва Telegram мессенжерлари орқали аниқланиб, уларни ушлашни инсценировка қилишгани айтилди.

Ёлғон қўлга олишлар камерага олинган. Олинган видеолар қўлга олинганлардан 20 минг сомдан 5 минг долларгача пул олишда қўлланилган. Пул олингандан кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари қўлга олинганларни аввал қўрқитиб, кейин бўшатиб, гиёҳванд моддани ноқонуний айланиш фактларини яшириб юришган.

Тергов сўнгги 2 йилда бундай ҳолатларнинг 200дан ортиқ фактни аниқлаган. Ҳозирда бу схемага кирганларни барчасини аниқлаб, қўлга олиш учун тергов давом этмоқда.

Қўлга олинган ИИВ ходимларига «Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш», «пора талаб қилиш» ва «Жиноий гуруҳ тузиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Акилай Курманова