Бишкек йўловчи автотранспорт ишхонаси ва троллейбус бошқармаси D тоифаси мавжуд 1500 автобус ва троллейбус ҳайдовчисини ишга олади. Бу ҳақда 15 августда бошқарманинг матбуот хизмати билдирди.
Эълонда ҳайдовчиларнинг ёши 21дан 60 ёшгача бўлиши кераклиги айтилган. Муниципалитет ҳайдовчиларга 50 минг сом ойлик тўлашни ваъда қилмоқда.
«"ВС" тоифаси бор ҳайдовчилар учун "Д" тоифасига бепул ўқитиш ва амлиёт кўзда тутилган, курсни тугатгандан кейин биз расмий ишга ҳамда муносиб маош кафолатини берамиз», — дейилади эълонда.
Троллейбус ҳайдовчиларининг иш ташлаши
Аввалроқ Бишкек мэрияси 20 августдан бошлаб муниципал автобус ва троллейбуслаода йўл ҳақини нақд бўлмаган тўлов билан олинишини билдирган.
Кейин Бишкекда 100га яқин троллейбус ҳайдовчиси ишдан кетишга ариза ёзиб, эртаси куни 70га яқин троллейбус ҳайдовчиси иш ташлаб, Бишкек троллейбус бошқармасининг (БТБ) олдига митингга чиққан. Улар шаҳар ҳукуматидан маошларини 60-70 минг сомга кўтаришни талаб қилишган.
Уларнинг айтишича, ҳозир ҳайдовчилар 20-28 минг сом ойлик олишади. Улар йўл ҳақи нақд бўлмаган турда тўлана бошлаганда 50 минг сомга етмаган маош олишларини айтишган.
БТБнинг бошчиси норозилик акцияга чиққан ҳайдовчилар агар иш ташлашни тўхтатишмаса ишдан бўшатилиб, ўрнига бошқа янги ходимлар олиниши ҳақида огоҳлантирган.
12 августда троллейбус ҳайдовчилари қатновга чиқишган. Бундан ташқари, йил охиригача Хитойдан сотиб олинган 500 автобусни келиши кутилмоқда. 2024 йили яна 500таси келади.
Муаллиф: Медина Шамшидинова