Қадамжойда 14 ёшдаги қизни зўрлаб ўлдиришда айбланган ўсмирнинг яқинлари унинг айбсиз эканини айтишмоқда

148
Элдияр Бактияр ўғлининг яқинлари. Сурат: Рисбай Мажитов

Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшли қизни зўрлаб ўлдиришда айбланган вояга етмаган Элдияр Бактияр ўғлининг яқинлари унинг айбсиз эканини айтиб, Бишкекдаги ҳукумат уйининг олдида тунаб ётишибди. Бу ҳақда «Клооп»га 15 августда журналист Рисбай Мажитов билдирди.

Мажитовнинг айтишича, президент Садир Жапаров билан учрашиш учун Бишкекка айбланувчининг ота-онаси, икки холаси ва 3 ёшли укаси келган. Улар президент билан учрашмагунча кетмаслигини, ҳукумат уйи олдида тунашларини айтишмоқда.

«Уларни Вазирлар Маҳкамаси қабулхонасининг тегишли етакчилари қабул қилишди, бироқ талабдагидай жавоб бера олишмади. Президент ўзи қабул қилмагунча кетмаймиз дейишяпти. Кичкина бола — Бактияр ўғлининг укаси, Боткенда уни қарайдиган ҳеч ким йўқ бўлгани учун олиб келишган. Кечда бола билан энг ёши катта опани совуқ қотмасин деб нотаниш одамлар олиб кетишибди, эрталаб қайтиб келишди», — деб билдирди журналист.

Шунингдек, Мажитов, 15 августга ўтар кечаси ҳукумат уйи олдида тунаган Бактияр ўғлининг яқинларини милиция ходимлари назорат қилиб, қувиб юборишга ҳаракат қилишганини айтди.

«Қотиллик», «Зўрлаш», «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари», «Одам ўғирлаш» моддалари асосида айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган вояга етмаган Элдияр Бактияр ўғлининг жиноят иши вилоят судида 18 августда қаралади.

Қадамжойда 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши

Ўтган йилнинг 4 сентябрида Қадамжой туман милициясига Ноогардан қишлоғининг жанубий тарафидан ўтган Ўш — Раззақов авто йўлидаги сел ўтувчи ер ости йўлидан номаълум қизнинг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар бор эканини аниқлашган. Бош прокурор Курманкул Зулушев қўлга олинганлар қизни зўрлашда ҳам айбланаётганини айтган.

«Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ишни президент Садир Жапаров ўз назоратига олганини айтиб, «жиноятчилар қатъий жазоланиши керак» деб билдирган. Бош прокурор Курманкул Зулушев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу ишни «адолатли тергов қилади» деб ваъда қилган.

5 сентябрда қизнинг ўлимида гумонланиб 1995, 1997 ва 1998 йили туғилган Қадамжой туманининг уч турғуни қўлга олинган. Кейинчалик бу ишга алоқаси бор, дейилиб тўртинчи гумонланувчи — балоғатга етмаган ўсмир қўлга олинган. Уларнинг бари Қадамжой туман судининг қарори билан икки ойга қамоққа олинган.

4 декабрга ўтар кечаси Ўш шаҳридаги №5 тергов қамоғида бу ишда гумонланган икки киши вафот этган марҳумларнинг яқинлари, уларни ТИЗОнинг бошқа-бошқа камерасида бир вақтда ўзини осиб, жонига қасд қилганига ишонмаслигини айтишган.

Улар гумондорларга қамоқда босим ўтказилган, деб ҳисоблаб, бу воқеага «президентнинг бевосита айби бор» деб билдиришган.

Кейин Ўшдаги тергов қамоғи ходимларининг эътиборсизлиги бўйича жиноят иши қўзғалган. Суд-тиббий экспертиза марҳумларнинг танасида эски доғлар бўлганини билдирган.

Марҳумнинг онаси Жумагүл Нурбаева 20 июнда «Клооп»га суд-тиббий экспертизада қизини ўлдиришга гумонланганларнинг барини эркакликнинг уруғлари аниқланганини билдирган.

Жиноятга алоқадор яна бир фуқаро бу йил 28 февралда Қадамжой туман судининг қарори бўйича мулкини мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилинган, бу қарорни 4 июлда Боткен вилоят суди кучида қолдирган.