«Азаттиқ»: МХДҚ ЧВК Вагнернинг сафида урушган қирғизистонликни қўлга олди

123

МХДҚ августнинг бошида Нориннинг 27 ёшли турғунини қўлга олди, у Россиянинг Украинага қарши урушида ЧВК Вагнер сафида урушган. Бу ҳақда қўлга олинган одамнинг аёли билан танишларига таяниб «Азаттык» ёзди. Уларнинг маълумотига кўра, қирғизистонликка нисбатан «Ёлланмачилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.

Қўлга олинган турғуннинг айли билдиришича, эри 2020 йили Россияга ишлагани кетиб, аммо бир йилдан кейин гиёҳванд модда билан ушланиб, 10 йилга судланган. 2022 йилнинг охирида ЧВК Вагнернинг* сафига кириб, Украинага жўнаган.

*Россия турмаларида жазо ўтаётган марказий осиёликлар ЧВК Вагнернинг қаторига кираётгани ҳақидаги маълумотлар шу йилнинг бошида айтила бошлаган. ОАВнинг маълумотига кўра, Украинада ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг камида 17си ЧВК Вагнер орқали урушга жалб қилинган.

Қўлга олинган турғун шу йилнинг июлида юртига қайтиб келиб, эҳсон ўтказиб, машина сотиб олган.

Унинг аёлини айтишича, 1-август куни эрталаб уларнинг уйига МХДҚнинг ходимларимиз деган одамлар келиб, эрини ушлаб кетишган.

«Эрим “туҳмат” билан ушланиб, судланиб кетди. Россиянинг турмаси жуда ёмон эканини доим айтган. Кейин мажбурликдан “Вагнер”га қўшилиб, Украинага кетди. Турмуш ўртоғим ўлим билан ҳаётнинг орасида қолди. Июлнинг бошида “Вагнер” билан тузган шартномаси тугаб, юртига қайтса, энди бу воқеа бўлмоқда», — дейди у.

Аёлнинг айтишича, эри урушдан келгандан кейин таксист бўлиб ишлаш учун машина сотиб олишган, аммо МХДҚ уни ушлаб кетгандан кейин машинаси ҳибс қилинган.

«Эрим "юртимга соғ-омон қайтиб келдим, энди шу машина билан такси хизматида ишлаб, оиламни боқаман деб ўйлаган. У Россияда юрганда биз жуда қийналдик. Қайнотам иккинчи гуруҳ ногирони. Чернобил урушининг фаҳрийси. Эрим Қирғизистонда ушлангандан бери қайнотамнинг соғлиғи ёмонлашди», — дейди қўлга олинган турғуннинг хотини.

Эри иккисининг 4 ва 6 ёшли икки нафар боласи бор. Турғуннинг яқинлари уни уй қамоғига чиқаришни сўраб, Норин вилоят судига мурожаат қилишган. Вилоят судининг матбуот хизмати бу иш бўйича суд иши 28-августда ўтишини билдирди.

МХДҚнинг ўзи ЧВК Вагнер сафида урушга борган қирғизистонликнинг қўлга олиниши бўйича изоҳ бермади.

Бу Украинага кенг кўламли ҳужум қилишда Россия томонда урушиб, юртида ёлланишда гумонланиб қўлга олинган иккинчи қирғизистонлик.

2023 йилнинг январида МХДҚ 31 ёшли Аскар Кубаничбек ўғлини қўлга олган. У махсус хизматнинг маълумотига кўра, қирғиз фуқаролигига эга бўлиб, Украина ҳудудига бориб, «ҳарбий гуруҳлар қаторида уруш ҳаракатларига қатнашган».

Натижада Бишкекнинг Биринчи май туман суди Кубаничбек ўғлини ёлланма аскарликда айблаб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилган.

У судланган кейин у билан Россиянинг RT телеканалининг журналистлари боғланган. Кубаничбек ўғли журналистларга берган интервьюсида Россия ҳукуматидан ёрдам ва рус фуқаролигини сўраган. Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова унинг муассасаси Кубанибек ўғлига ёрдам бериш масаласини кўриб чиқмоқда деб жавоб берган.

2022 йилнинг 24-февралида Россия Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаган. Уларнинг Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлари ҳамон давом этмоқда.

БМТнинг 14-августдаги маълумотига кўра, Украинадаги урушда камида 9 444 тинч аҳоли қурбон бўлган. Яна 17 мингдан ортиқ одам яраланган. бироқ ташкилот қурбонларнинг сони анча кўп бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда украин ҳукумати ҳам айтди.

Қирғизистоннинг махсус хизмати қирғиз фуқаролари чет ўлка ҳудудидаги қуролли тўқнашувларга қатнашса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча марта огоҳлантирган. Уруш ҳаракатларига қатнашганларнинг мулки мусодара қилиниб, ўн йилга қамалиши мумкин.